АПЛ. "Борнмут", "Вест Хэм" ҳамда "Брайтон" 15-турда ғалабага эришди

"Борнмут" ўз уйида "Хаддерсфилд"ни қабул қилди ва "Виталити — Дин Корт"да рақибдан 2:1 ҳисобида устун келди.

Мезбонлар сафида голларга Каллум Уилсон ва Райан Фрейзерлар муаллифлик қилишди. Бунга "Хаддерсфилд" сафида Теренс Конголо бир бор жавоб қайтарди.

Ўз очколари сонини 23 тага етказиб олган Эдди Хау шогирдлари турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. "Хаддерсфилд" эса 10 очко билан 17-поғонада бормоқда.

Параллель равишда кечган "Вест Хэм" - "Кардифф Сити" ва "Брайтон" - "Кристал Пэлас" учрашувлари эса мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунига етди.



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!