АПЛ. Обамеянгнинг голлари "Арсенал"га ғалаба келтирди
Лондондаги "Эмирейтс" стадионида кечган беллашувда "тўпчилар" зафар қучишди - 3:1. 31-дақиқада Эктор Бельерин ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди ва учрашув ҳисоб очилди.
Биринчи бўлим сўнггида эса Месут Ўзил мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Обамеянг эса дубль қайд этиб, Унаи Эмери жамоасига кетма-кет ўнинчи (барча мусобақаларда) ғалабани тақдим этди.
Фикрлар