АПЛнинг 3 та клуби Колумбия терма жамоаси хавбекига қизиқиб қолди

Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби ярим ҳимоячиси Вильмар Барриос бир қатор АПЛ грандлари қизиқишларига сабаб бўла бошлади. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 24 ёшли Колумбия терма жамоаси хавбеки учун "Челси", "Тоттенхэм" ва "Эвертон" каби жамоалар кураш бошлашди.

Маълумот учун, Барриоснинг "Бока Хуниорс" билан имзолаган шартномасига кўра унинг товон пули 18 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!