АПЛнинг энг зўр дарвозабонлари аниқланди

Дунёга машҳур Bleacher Report нашри Англия премьер-лигасининг ортда қолган 11 тур натижаларига кўра чемпионатнинг энг яхши дарвозабонлар рейтингини тузиб чиқди.

Эътиборлиси, ушбу рейтингнинг энг юқори поғонасидан "Ньюкасл" дарвозабони Мартин Дубравка жой олди. Таъкидлаш керакки, 29 ёшли словакиялик посбон АПЛнинг ўтган 11та турида бор йўғи 14та гол ўтказиб юборди. Бундан ташқари 4та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.

1. Мартин Дубравка ("Ньюкасл")
2. Лукаш Фабиански ("Вест Хэм")
3. Руи Патрисиу ("Вулверхэмптон")
4. Бен Фостер ("Уотфорд")
5. Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед")
6. Уго Льорис ("Тоттенхэм")
7. Джо Харт ("Бернли")
8. Эдерсон ("Манчестер Сити")
9. Мэт Райан ("Брайтон")
10. Алекс МакКарти ("Саутгемптон").

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!