АҚШ терма жамоаси собиқ аъзоси фаолиятини якунлади

  • 7 сентябрь, 2018, 22:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АҚШ терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Жермейн Жонс футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Tecno

36 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби бўлган эди. У фаолияти давомида шунингдек «Айнтрахт», «Шальке», «Блэкберн» ва «Бешиктош» клубларида ҳам ўйнаган.

Маълумот учун, Жонс АҚШ терма жамоаси сафида жами 69та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!