Легионеримиз Европа Чемпионлар лигасида голга сабабчи бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод Умарали Раҳмоналиев ўйнаётган Озарбайжоннинг “Сабах” клуби Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумида саралаш турнирида иштирок этмоқда.

Аввалги икки босқичда кетма-кет тўртта учрашувда зафар қучган бокулик футболчилар учинчи раунднинг биринчи ўйинини сафарда Даниянинг “Орхус” жамоасига қарши ўтказди.

Баҳснинг биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Бироқ 31-дақиқада мезбонлар ҳисобни очди. Жеймс Богере қайтарилган зарбадан кейин биринчи бўлиб тўпни эгаллади ва кучли зарба билан уни дарвозанинг юқори бурчагига жўнатди.

Танаффусдан сўнг Дания клуби устунлигини оширди. 63-дақиқада Богере дубль қайд этиб, яна узоқ масофадан чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

“Сабах” орадан тўрт дақиқа ўтиб ҳисобни қисқартирди. Раҳмоналиев чап қанот орқали жарима майдончасига кириб борди ва Велко Симичга аниқ узатма берди. Симич рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Ҳисобни қисқартирган бу гол жавоб учрашувида Озарбайжон чемпионига анча қўл келиши мумкин.

Энди жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 11 август куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб чиққан жамоа мусобақанинг асосий босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

Саралашнинг кейинги раундида бу жуфтлик ғолиби “Хапоэль” (Беэр-Шева, Исроил) ва  “Црвена Звезда” (Сербия) рақобатида устун келган жамоа билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Умарали Раҳмоналиев Боку жамоаси сафида 2025 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. Аслида “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланган Умарали 20023 йилда Тошкент клубидан Россиянинг “Рубин” жамоасига эркин агент мақомида бориб қўшилган эди.

“Рубин” асосий таркибга киришга қийналган ўзбек футболчисини “Сабах”га ижарага жўнатди. Кейин бокуликлар иқтидорли ярим ҳимоячини тўлиқ трансфер қилди.

22 ёшли Умарали Раҳмоналиев ўтган мавсумда Озарбайжон чемпионати ва мамлакат кубоги баҳсларида жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Раҳмоналиев “Сабах” жамоаси сафида Озарбайжон чемпиони ва икки марта мамлакат кубоги соҳибига айланди.

“Боруссия”га ўтиши кутилган ўзбек футболчиси нега Россияга кетди?

Шомуродов трансферига етти карра чемпиондан аниқ таклиф тушди
Шунчаки даҳшат! Ҳусановнинг янги маоши маълум қилинди

Тўрт баравар кўп! Ўрозовнинг хориж клубидаги маоши маълум бўлди

Шомуродовни машҳур клубда кўришмоқчи! Элдор ҳар қандай жамоани кучайтиради

Яхши бор, Ҳусанов! “Сити” Абдуқодирни кузатиб қўйди!

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!