АҚШ терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум

АҚШ терма жамоаси тез орада ўзининг янги бош мураббийи номини эълон қилади.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра ушбу лавозимни МЛСнинг "Коламбус Крю" клуби бош мураббийи Грегг Берхальтер эгаллайди. Ўз навбатида 45 ёшли мутахассис АҚШ термаси билан 2022 йилгача, яъни ЖЧ-2022 якунлангунича шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ушбу лавозимга Дэвид Мойес номзоди кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!