
АҚШ турнесидаги сўнгги тўқнашув ёхуд "Реал" ва "Рома" ўзаро куч синашади
Эртага тонгда АҚШнинг Ист Рутерфорд шаҳридаги “МетЛайф” стадионида International Champions Cup тижорий турнири доирасида “Реал” “Рома”га қарши баҳс юритади.
Таъкидлаш керакки ушбу учрашув “қироллик клуби” учун ҳам, “бўрилар” учун ҳам АҚШ турнесидаги сўнгги учрашув бўлади.
"Реал" – "Рома"
Стадион: МетЛайф (Ист Рутерфорд)
Бошланиш вақти: 05:00
Тахминий таркиблар:
"Реал": Навас, Карвахаль, Начо, Рамос, Марсело, Кроос, Льоренте, Иско, Асенсио, Бэйл, Бензема.
"Рома": Ольсен, Флоренци, Жезус, Фацио, Сантон, Де Росси, Стротман, Пасторе, Клюйверт, Верде, Жеко.
Фикрлар