АҚШда "Мустақиллик кубоги" бўлади
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти маслаҳатчиси Санъат Шарипов ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунига бағишлаб аънанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Мустақиллик кубоги” турнири бўлиб ўтади.
Мусобақада АҚШнинг 10та штатидан ташриф буюрадиган 12та жамоа иштирок этади. Эътиборлиси, бу сафарги мусобақада Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги консуллик идораси, шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилотидан ҳам жамоалар иштирок этиши режалаштирилган.
Таъкидлаш керакки, бундан аввалги ўтказилган дастлабки 2та турнирда Нью-Йоркнинг “Пахтакор” клуби зафар қучган эди.
Фикрлар