AUSTRALIAN OPEN-2017: Пабло Карреньо-Буста - Денис Истомин. LIVE

Бугун бутун теннис мухлисларининг эътибори бу йилги Австралия очиқ чемпионати қаҳрамони Денис Истомин ва испаниялик теннисчи Пабло Карреньо-Буста ўртасидаги учинчи давра ўйинига қаратилган.

Ўзбекистонлик ракетка устаси иккинчи босқичда Австралия очиқ чемпионатининг олти карра ғолиби сербиялик Новак Жоковични қарийб беш соат давом этган учрашувда мағлуб этгач, ҳамюртимизнинг иштирокига миллионлаб мухлислар қизиқиб қолди.

AUSTRALIAN OPEN-2017
21.01.2017

Пабло Карреньо-Буста (Испания) - Денис Истомин (Ўзбекистон) - 2 : 3 (4:6, 6:4, 4:6, 6:4, 2:6) ... ТУГАДИ


 

  • Ғалаба муборак азизлар!!!
  • Энди Истомин 1/8 финалда  1/8 финалда бироздан сўнг старт оладиган болгариялик Григор Дмитров (№15) ва франциялик Ричард Гаске жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
  • Рақбининг навбатдаги геймини ўз фойдасига ҳал қилган Денис ғалабага эришди.
  • Уррааааааа.... ҒАЛАБАААААА!!!!

Ddenis Istomin

  • Ҳаяжонли дақиқалар бошланмоқда.. Истоминни ғалабадан атиги иккита гейм ажратиб турибди... Ҳозирча 5-сетда ҳисоб 2:4, теннисчимиз фойдасига.. Олға Денис...
  • Айни дамда сўнгги сетнинг 3-гейми давом этмоқда. Устунлик Истомин томонида. 1:2...
  • Бешинчи сет бошланди.
  • Кескин ва муросасиз кечган 4-сетда Истомин имкониятни бой бериб қўйди. Умумий ҳисоб 2:2. Энди томонлар ҳал қилувчи 5-сетда ўз имкониятларини синаб кўради ва ғолибни аниқланади.
  • 4-сетда Истомин геймини ўз фойдасига ҳал қилиб, орадаги фарқни қиқартирди... 4:3...
  • Уррраа... Денис бу сетни ўз фойдасига ҳал қилди. 6:4. Умумий ҳисоб эса 2:1. Навбат 4-сетга...
  • Бу сетда теннисчилар бир-бирларига имконият бермаяпти. Муросасиз кечаётган баҳсда ҳисоб 4:5. беллашув давом этмоқда...
  • Учинчи сет бошланди. Бу сетда Истомин яққол устунлик қилмоқда. Ҳозирча 3:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
  • Иккинчи сет якунига етди. Бунда Пабло Карреньо-Буста 6:4 ҳисобида зафар қучди.
  • Устунлик секин-аста Карреньо-Бустага ўтаётгандек. Ҳозирча ҳисоб 4:3 испаниялик теннисчи фойдасига...
  • Жаҳон рейтингида 117-поғонада бораётган ҳамюртимиз иккинчи сетни ҳам ишончли ўтказмоқда, бироқ испаниялик теннисчи ҳозирча бу сетда ҳисобни тенглаштирди. 2:2
  • Бу сетни Истомин бошлаб берди.

  • Биринчи сет 47 дақиқа давом этди.
  • Истомин олдинги баҳсдаги каби илк сетни ўз фойдасига ҳал қилди. 6:4. Энди навбат иккинчи сетга.

Қадрли теннич ихлосмандлари. Мельбурнда давом Истомин иштирокидаги "Катта дубулға" мусобақасидан трансляциямизни бошлаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!