Абдумалик Халаков: Украиналик боксчи билан ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди
Ушбу муваффақият ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. У мусобақа давомида Аргентина, Албания, Украина вакилларини мағлубиятга учратди. Боксчимиз финалдаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйинларга лицензия қўлга киритишнинг ўзи қийин бўлганди. Будапештда ўтказилган жаҳон чемпионатида бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонгандим. Ўшанда ўз олдимга ўсмирлар Олимпия ўйинларида чемпион бўлиш вазифасини қўйгандим. Бундан бошқа ўринни ўйлаб ҳам кўрмагандим ва тайёргарликларга зўр бердим.
Гарчи, мухлислар тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаган бўлсаларда, аргентиналик боксчига қарши жангда кўп ҳам қийналганим йўқ. Финалда эса украиналик рақибга қарши баҳс қийин бўлди. У жанг давомида ринг бўйлаб қочиб юрди. Озарбайжонда ўтказилган мусобақада унга мағлуб бўлгандим. Бу сафар мен реванш олмоқчи эдим. Ўзаро ҳисоб-китобларимиз бор эди. Мен кўрсатмаларни тўлиқ бажардим. Энди катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида иштирок этмоқчиман. Ҳали янада ривожланишим керак. Келажакда ўз имкониятларимни катталар ўртасидаги Олимпиадада намойиш этмоқчиман», – деб Халаковнинг сўзларини келтириб ўтди МОҚ расмий сайти.
Фикрлар