Абидаль АҚШда Погба билан учрашганини инкор этди

Каталониянинг "Барселона" клуби спорт директори Эрик Абидаль  АҚШда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба билан яширинча учрашгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Унга кўра Абидаль ушбу хабар ёлғон эканлигини айтиш учун El Mundo Deportivo нашри билан боғланган. Франциялик мутахассиснинг испан нашрига берган хабарига кўра бундай вазиятда каталонияликлар биринчи бўлиб футболчининг клуби билан боғланишади, кейин эса футболчининг ўзи билан. Бироқ, “Барселона” бу борада МЮ билан алоқага чиқмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!