Абрамович "Челси" футболчиларига 3,1 млрд евро маош тўлагани маълум бўлди
Лондоннинг "Челси" клуби 1992/93 йилги мавсумдан буён футболчиларнинг маоши учун 3 миллиард фунт (3,45 млрд евро) сарфлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Клуб россиялик миллиардер Роман Абрамович қўлига ўтгач, яъни 2003 йилдан то шу кунгача футболчилар маоши учун 2,76 миллиард фунт (3,1 млрд евро) сарфланган.
Таъкидлаш керакки "Челси" бу кўрсатгич борасида етакчи ҳисобланади. “Аристократлар”дан кейинги ўринни эса "Манчестер Юнайтед" (3 млрд евро атрофида) эгаллаб турибди.

Фикрлар