Агар Бонуччи кетишни истаса, "Милан" уни ушлаб турмайди

  • 13 июля, 2018, 13:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Милан” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи бордию бошқа жамоага кетишга қарор қилса, раҳбарият унга тўсқинлик қилмайди.

Tecno

Football-italia нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли италиялик футболчига ПСЖ ҳамда “Манчестер Сити” клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “россонерилар”нинг хитойлик инвестори Ли Юнхун молиявий қийинчиликлар сабаб футболчилар олдидаги қарздорликларни вақтида бартараф эта олмагани туфайли клуб Elliott Management фонди тасарруфига ўтган эди. АҚШ компанияси эса тез орада “Милан”ни янги хўжайинига сотади.

Маълумот учун, УЕФА молиявий фэйр-плейга амал қилмагани учун “Милан”ни икки мавсум еврокубоклардан четлатган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию