Агуэро АПЛ тўпурарлари ўнлигига кириб олди

"Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро АПЛнинг 6-туридан ўрин олган "Кардифф"га қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу гол 30 ёшли аргентиналик футболчи учун премьер-лигадаги 147-гол бўлди ва у ушбу мусобақа тарихидаги тўпурарлар ўнталигига кириб олди.

Маълумот учун, АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар Алан Ширер ҳисобланади. Унинг ҳисобида 260та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!