Агуэро "Арсенал"га қўли билан гол урганини тан олди (ФОТО)

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 25-тур марказий баҳсида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни “шаҳарликлар”нинг ҳар уччала голига ҳам Серхио Агуэро муаллифлик қилди. Бироқ, аргентиналик форварднинг “канонирлар” дарвозасига урган учинчи голи қоидага хилоф тарзда киритилди. Боиси, ўша вазиятда Агуэро тўпни қўллари ёрдамида дарвозага тўғрилаб юборган эди. Бироқ, Англия чемпионатида ҳозирча VAR тизими қўлланилмаяпти. Шу боис ҳакам бу вазиятда хатога йўл қўйди.

Эътиборлиси, Агуэронинг ўзи ҳам ўйиндан сўнг ушбу ҳолатда қоидани бузганини тан олган.

“Учинчи голда тўп кўкрагимга тегди деб ўйлагандим. Аммо, такрорий вазиятлардан сўнг кўрдимки, бу ерда тўп қўлимга теккан экан”, - дейди аргентиналик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!