Шомуродов ва Файзуллаев жамоасини мағлубиятдан қутқарди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев янги мавсумни “Истанбул Башакшеҳир” таркибида УЕФА Конференциялар лигаси саралаш босқичидаги учрашув билан бошлади.

Туркия жамоаси халқаро турнирнинг иккинчи босқичидаги илк учрашувни ўз мухлислари кўз ўнгида Финляндиянинг Турку шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Интер” клубига қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг дуранг ўйнади. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушган бўлса, Аббосбек Файзуллаев иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди.

Финляндия жамоаси 16-дақиқада ҳисобни очди. Клинтон Жепта Яссе Туоминеннинг узатмасидан сўнг гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Танаффусдан кейин “Башакшеҳир” ҳужумларда анча фаоллашди. 54-дақиқада Юсуф Сарининг голли узатмасидан кейин Эмин Байрам ҳисобни тенглаштирди. Бу гол турк жамоасининг босими натижаси бўлди.

Элдор Шомуродов илк учрашувда 69-дақиқа давомида ҳаракат қилди ва жамоасининг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлди. Ўзбек ҳужумчиси дарвозага бир неча маротаба хавфли зарбалар йўллаган бўлса-да, унга гол уриш насиб қилмади.

Учрашувнинг 61-дақиқасида бош мураббий Нури Шахин ҳужум чизиғида босимни ошириш масадида Иван Брнич ўрнига Аббосбек Файзуллаевни майдонга туширди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳужумларни жонлантириб, жамоанинг юқори суръатда ўйнашини таъминлашга ҳисса қўшди.

Қолган вақт давомида ҳар икки жамоа бир неча ўзгаришларни амалга оширди, ҳужумни кучайтирди, бироқ улардан ҳеч бирига ғалаба голини уриш насиб қилмади.

Энди жавоб учрашуви Финляндияда бўлиб ўтади. Айнан ўша баҳс Конференциялар лигаси учинчи саралаш босқичига йўл оладиган жамоани аниқлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Шимолий Америка мамлакатлари мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида иштирок этди. Ҳар икки футболчи терма жамоамизнинг мундиалдаги илк икки голига муаллифлик қилди.

Шомуродов ва Файзуллаевнинг УЕФА турниридаги ўйини қандай баҳоланди?

Кутилмаган янгилик! Ҳусанов суперклуб шартномасига розилик берди!

Жаҳон чемпионатидан сўнг икки ўзбек футболчининг нархи кескин ошди

Тақиқ Ўрозов трансферига таъсир қиладими? ФИФА Россия клубларига трансфер блокини қўймоқчи

Бугун муҳим учрашув! Шомуродов Европадаги юришини бошлайди

Шомуродов ФИФАдан хушхабар кутяпти

Ёлғон тарқатишни бас қил! Файзуллаевнинг собиқ жамоаси Фабрицио Романони кескин огоҳлантирди

Ўзбекистон терма жамоаси ўйини катта рекорд ўрнатди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!