Агуэро "Ливерпул"га қарши ажойиб статистикасини давом эттирди

"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро айни дамда бўлиб ўтаётган АПЛнинг 21-турида "Ливерпул"га (1:0 иккинчи бўлим) қарши баҳсда жамоасининг ҳозирча ягона бўлиб турган голига муаллифлик қилиб турибди.

Эътиборлиси, 30 ёшли аргентиналик футболчи "Ливерпул"га қарши бўлиб ўтган "Этихад"даги қаторасига 7-ўйинда ҳам гол урди.

Маълумот учун, Агуэро жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида жами 22та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!