Агуэро: "Ман. Сити" тарихга кириши даркор

"Манчестер Сити" клуби хужумчиси Серхио Агуэро жамоанинг турнирдаги иштироки ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Жамоа шундай натижалар кўрсатаётган бўлса, демак "Ман. Сити"да 4та турнирда ғалаба қозониш имконияти бор. Мен мақсадим сари олға борадиган инсонман, шу сабабдан ҳам меҳнат қиламан.

Ҳеч кайси жамоа бир мавсум 4 турнирда ғалаба қозонмаганлигидан хабарим бор, ушбу жамоа тарихга кириши керак деб ҳисоблайман. "Сити"нинг бугунги кундаги мақсади қўлдан келганча кўпроқ турнирларда ғалаба қозониш, - дея Агуэронинг сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mirror нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!