Агуэро бугун ҳам "Манчестер Сити"га ёрдам беролмайди
"Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро бугун Англия премьер-лигасининг 15-тури доирасида "Уотфорд"га қарши баҳсда иштирок этмайди.
The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчи жамоанинг кечаги машғулотларида жароҳат олган. Тез орада у тўлиқ тиббий текширувлардан ўтказилади ва шундан сўнг унинг 16-турда “Челси”га қарши марказий баҳсда иштирок этиш ёки этмаслиги маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро мушаклари толиққанлиги боис “шаҳарликлар”нинг сўнгги учрашувини ҳам ўтказиб юборган эди.
Маълумот учун, "Уотфорд" - "Манчестер Сити" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.
Фикрлар