Агуэро мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслиги мумкин

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби форварди Серхио Агуэро мавсумнинг қолган қисмида жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

The Telegraph нашрининг ёзишича 30 ёшли аргентиналик футболчи сурункали жароҳатлардан қутила олмаяпти ва шу сабаб унинг мавсум сўнггига қадар сафга қайтиши сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Агуэро АПЛ доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда иштирок эта олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!