Алан Ширер: Агуэро - АПЛ тарихидаги энг яхши легионер

  • 21 август, 2018, 18:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиялик афсонавий ҳужумчи Алан Ширер "Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

Tecno

“У яна шафқатсизларча ўйнади. Энди унинг ҳисобида 9та хет-трик мавжуд. Бу мендан бор йўғи 2та кам деганидир. У – Англия премьер-лигаси тарихида тўп сурган энг зўр легионер. Агуэро – кучсиз томони бўлмаган ҳужумчи”, - дейди Ширер.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро АПЛнинг 2-турида "Хаддерсфилд"га (6:1) қарши баҳсда ўз ҳисобига навбатдаги хет-трикни ёздириб қўйишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!