Альбина сараланган теннисчини мусобақадан чиқариб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистонда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Альбина Хабибулина ажойиб натижа қайд этди.

 

Мусобақанинг саралаш босқичидан ўтган ҳамюртимизга асосий тўрда кучли - бешинчи рақамда сараланган франциялик Каролин Ромео рўбарў келди. Икки ярим соатдан ошиқ давом этган учрашувининг биринчи сетида европалик теннисчи 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Бироқ кейинги партияларда Альбина Хабибулина иродали ўйин намойиш этди. Кучли рақибга қарши ҳайиқмай ўйнаган ўзбекистонлик теннисчи 7:6, 7:5 ҳисобида зафар қучиб, иккинчи даврага ўтди.

Альбина навбатдаги учрашувини россиялик Екатерина Казионовага қарши ўтказади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!