Алекс Ивоби "Арсенал" билан шартномасини узайтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Алекс Ивоби жамоа билан амалдаги шартнмоасини узайтирди.

“Канонирлар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли нигериялик футболчи узоқ муддатли келишувга имзо чеккан. Бироқ, шартнома айнан қанча муддатга тузилгани ҳақида маълумотлар ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Ивоби ўтган мавсум “Арсенал” сафида премьер-лигада жами 26та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!