Алексис Санчес энди ПСЖга ўтмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини қаерда давом эттириши борасида бир қарорга келди.

Daily Mail нашрининг хабар беришича манкуанликлар сафида асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйган 29 ёшли чилилик футболчи ПСЖга ўтмоқчи. Бироқ, парижликлар йилига  29,3 миллион евро маош оладиган футболчини сотиб олишни хоҳлашадими ёки йўқ, ҳозирча маълум эмас.

Маълумот учун, Санчес МЮга жорий йилнинг январида “Арсенал”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида манкуанликлар сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!