Алексис Санчес номаълум муддатга сафдан чиқди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес жароҳат олиб сафдан чиқди.

Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра 29 ёшли чилилик футболчи жамоанинг кечаги машғулотларида сонидан жароҳат олган. Ҳозирча унинг жароҳати қай даражада экани ва унинг қачон майдонга қайтиши маълум қилинмаяпти. Бу ҳақда тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг хабар берилади.

Бироқ, шуни айтиш мумкинки Санчес катта эҳтимол билан1 декабрь куни АПЛ доирасида “Саутгемптон”га қарши учрашувда майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Санчес жорий мавсум МЮ сафида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!