Алексис Санчес ўзининг Манчестердаги уйини сотувга қўйди
“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес ўзининг Манчестер шаҳрида жойлашган уйини сотиб юбормоқчи.
Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра шаҳарнинг Хэйл Барнс туманида жойлашган ушбу уй яқиндагина сотувга қўйилди. Ушбу уй тахминан 2,15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли чилилик футболчи МЮ сафига ўтган қишки трансферлар даврида “Арсенал”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган ярим мавсум давомида манкуанликлар сафида жами 18та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар