Алишер Усмонов ўзбек футболи ва севимли жамоаси ҳақида
Россиялик бизнесмен, USM Holdings холдинги асосчиси Алишер Усмонов "Россия 1" телеканалига берган интервью берди. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти kun.uzга таяниб хабар бермоқда.
Интервью давомида Алишер Усмонов ўзбек футболига бефарқ эмаслигини билдирди.
- Бу ерга дўстларимнинг маслаҳати билан келдим, энг биринчи севимли клубим бўлган “Пахтакор”га ёрдам бераман. Мен бу жамоани қайтадан тиклашга киришишни истаганларга дарҳақиқат ёрдам бераман, – деди Усмонов.
Унинг клуб акционери бўлишга тайёрлиги ҳақидаги саволга Усмонов "агар буни айтадиган бўлсам, уни сотишни истаётганлар қимматроқ нарх айтишлари мумкин”, дея ҳазил билан жавоб қайтарди.
Унинг акционерлар таркибига кириши борасида музокаралар олиб борилаётганлиги ёки йўқлиги ҳақида берилган саволга эса бизнесмен аниқ қилиб "йўқ, лекин ҳозирча таклифлар оляпман", деди.
“Пахтакор” стадиони лойиҳасининг нархи ёхуд Алишер Усмонов клубга сармоя киритди
Алишер Усмонов клубнинг янги стадиони қурилиши учун 20 миллион доллар ажратганини билдирди.
Фикрлар