Алиссон тиббий кўрикдан ўтиш учун Ливерпулга йўл олди
Аввал хабар берганимиздек “Рома” дарвозабони Алиссон Бекер катта эхтимол билан фаолиятини “Ливерпул”да давом эттиради.
Италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича бразилиялик посбон таътилдан муддатидан аввал қайтган ва Римга келган ҳамда шу куннинг ўзида мерсисайдликлар сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун Ливерпуль шаҳрига йўл олган.
Маълумотларга кўра “Ливерпуль” Алиссон учун “Рома”га 74 млн евро тўлайди. Бу эса дарвозабонлар трансфери тарихидаги энг қиммати бўлади.
Фикрлар