Алькасер эртага "Атлетико"га қарши ўйинда "Боруссия"га ёрдам беролмаслиги мумкин
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пако Алькасер Чемпионлар лигасининг “Атлетико”га қарши баҳсини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Люсьен Фавр ўйиндан олдинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Ҳозирча у ўйинда иштирок эта оладими ёки йўқ буни билмаймиз. Олдинда яна 2та машғулот бор. Бу борада бошқа ҳеч нарса дея олмайман”, - дейди Фавр.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли испаниялик футболчи Бундеслиганинг ўтган турида “Штутгарт”га (4:0) қарши баҳсда сон мушакларидан жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.
Фикрлар