Алькасер захирадан тушиб гол уриш бўйича Бундеслига рекордини ўрнатди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пако Алькасер захирадан майдонга тушиб гол уриш бўйича Бундеслигада рекорд ўрнатди.

Гап шундаки испаниялик футболчи жорий мавсум 10-марта захирадан учрашувга қўшилиб уларнинг барчасида рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. У кеча “Фортуна”га (2:1) қарши ўйинда захирадан тушиб гол урди.

Маълумот учун, бу борадаги аввалги рекордлар Йонел Ганя (2002/03 мавсум 9та гол, "Штутгарт") ва Нильс Петерсенга (2016/17 мавсум 9та гол "Фрайбург") тегишли эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!