Аллегри: Мен
Ads

"Бундан фожиа ясаш керак эмас. Биз биргина ўйинни бой бердик. "Лацио" ва "Аталанта"га қарши ўйинлар ўхшаш бўлди. Аммо биз Римда 0:2 ҳисобида ортда бормаётган эдик, Бергамода эса бироз бошқачароқ бўлди. Мавсум давомида бундай ўйинлар бўлиб туради. 

Тўғри, бизни танқид қилишмоқда, аммо жамоам жуда ҳам кўплаб очколарни қўлга киритди. Бергамодаги  мағлубият учун узр сўраймиз, бироқ биз Суперкубони қўлга киритдик. Энди А Серияда бизга ҳеч ким етиб олмаслиги учун қаттиқ кураш олиб борамиз.

Сўнгги 7 йил ичида "Ювентус" 7 бор Италия чемпиони бўлди, икки бор ЕЧЛ финалига чиқди. Мен жамоага келганимда бу ердагилар "Мальмё"ни мағлуб эта олмаймиз деб ўйлашар эди", - деди италиялик мутахассис.