Аллегри "Реал" ва МЮдан таклифлар борлигига қарамай "Ювентус" билан шартномасини узайтирмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 51 ёшли италиялик мутахассис “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” Мадрид каби жамоалардан жиддий таклифлар бўлаётганига қарамай “кекса синьора”ни бошқаришда давом этмоқчи. У бу борадаги якуний қарорини март ойида қабул қилишини айтган.

Маълумот учун, Аллегри “Ювентус”ни 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. У ушбу вақт мобайнида туринликлар билан 4 карра Италия чемпиони, 4 карра Италия кубоги соҳиби ва бир марта Италия Суперкубоги соҳибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!