Аллегри: Сами Хедиранинг қайтишини кутяпман

"Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ярим ҳимоячи Сами Хедиранинг жароҳатидан тикланишини кутаётганини айтиб ўтди.

- Январь ойидаги асосий мақсадимиз Сами Хедиранинг тикланишидир. Мавсумнинг биринчи қисмида яхши натижага эришдик, мақсад сари тўҳтамаслигимиз даркор. Чемпионлик сари ҳаракатни "Кьево"га қарши баҳсдан бошлаш даркор, - дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!