Аллегри: "Валенсия" Испанияда энг кучли ҳимояга эга
“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Валенсия” устидан қозонилган ғалабадан сўнг ЕЧЛ 5-тур баҳсига яхши тайёргарлик кўрганлигини айтиб ўтди.
– “Валенсия” айни дамда яхши формада. Бу жамоа Испаниядаги энг кучли ҳимояга эга бўлиб турибди. Ҳар қандай жамоа уларнинг ҳимоясида эркин ҳаракат қилиш ва гол уришга қийналган бўларди.
– Икки бўлимда биз тўпни назоратимизга олдик. Шундай бўлсада, биз иккинчи голни уришга ҳаракат қилишимиз керак эди, – дейди Аллегри.
Фикрлар