
Ана холос! АҚШ терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмади
Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг барча қитъаларида келгуси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари якуний палласига керган.
Ҳусусан, кеча КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка) минтақасида ҳам бир қатор баҳслар бўлиб ўтди. Мусобақага бориш учун жуда қулай имкониятга эга бўлган АҚШ терма жамоаси сўнгги турда кутилмаганда Тринидад ва Тобаго терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа АҚШликлар 10та турдан сўнг 12 очко тўплашиб 5-ўринни эгаллашди ва мундиалга бориш имкониятини буткул йўқотишди.
Фикрлар