"Барселона" клуби форварди Лионель Мессининг бугун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида "Тоттенхэм"га қарши баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

“Биз Месси жароҳат олган пайтда ҳам жуда яхши ўйнадик. Ҳозир у чарчаган ва дам олмоқчи, шу сабабли унинг бугун майдонга тушишига ишончим комил эмас”, - дейди каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, кеча Луис Суареснинг ҳам ушбу учрашувда иштирок этмаслиги маълум қилинган эди.

Маълумот учун, "Барселона" - "Тоттенхэм" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:50да бошланади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98