Ана холос! "Боруссия" Дортмунд етакчиси "Тоттенхэм"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Дортмунднинг “Боруссия” клуби сардори Марко Ройс номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда Fourfourtwo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли футболчи кеча Германия кубоги доирасида “Вердер”га қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олган.

Энди Ройс 13 февраль куни Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!