Ана холос! "Челси"ни россиялик мутахассис бошқариши мумкин

  • 20 февраль, 2019, 09:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Голландиянинг "Витесс" клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий яна Англияга қайтиши мумкин.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра 47 ёшли россиялик мутахассис бу сафар АПЛ грандини бошқариши мумкин. Аниқроғи, Слуцкий "Челси"да ишлари юришмаётган Маурицио Саррининг ўрнини эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, Слуцкий “Челси” хўжайини Роман Абрамович билан яқин таниш ҳисобланади. У бундан аввал Англиянинг “Халл Сити” клубини бошқарган эди.

Хабарларга қараганда “аристократлар” италиялик мутахассис ўрнига шунингдек мураббийлик фаолиятини муваффақиятли олиб бораётган жамоа афсонаси Фрэнк Лэмпард номзодини ҳам кўриб чиқишмоқда. Эслатиб ўтамиз, Лэмпард айни дамда "Дерби Каунти" клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
20/02/2019 09:35
Слуцкий зўр мураббий. "Челси"да ҳам яхши фаолият олиб бориши мумкин.