Ана холос! Ибрагимович "Реал"га ўтиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ҳам "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович учун курашга қўшилди.
Испан нашрлари тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” давралар оралиғида ўзининг ҳужум чизиғини кучақтирмоқчи ва бу борада уларда 37 ёшли швециялик футболчининг ҳам номзоди бор. Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ "Реал" Радамелем Фалькао ("Монако"), Эдинсон Кавани (ПСЖ) ва Эдин Жеко ("Рома") каби ҳужумчиларга ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида Ибрагимович билан “Милан” клуби музокаралар ўтказмоқда.
Фикрлар