Ана холос! Косиельни ЖЧ-2018да Франциянинг ютқазишини хоҳлаган
Яқиндагина Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган "Арсенал" ҳимоячиси Лоран Косиельни французларнинг ЖЧ-2018да ғолиб чиққанидан уни ранжитганини айтди.
“Мен уларнинг ЖЧ-2018да муваффақиятли иштирок этишини истагандим, аммо, шу билан бирга уларнинг мағлуб бўлишини ҳам хоҳлагандим. Ҳа, бу худбинлик, лекин бу ҳаёт. Баъзилар айтиши мумкин: “Сен қандай қилиб Франциянинг мағлубиятини хоҳладинг?”. Лекин ўша пайтда ўзимни шундай ҳис қилдим. Франциянинг ғалабаси менга жароҳатимдан кўра кўпроқ руҳий таъсир қилди”, - дейди Косиельни.
Фикрлар