Ана холос! Моуриньо Ибрагимовични МЮга қайтармоқчи

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клубида фаолият олиб бораётган ҳужумчи Златан Ибрагимович яна "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда 37 ёшли швециялик футболчининг қайтишини шахсан жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо истамоқда. Португалиялик мутахассиснинг фикрича ҳозир МЮга айнан Златандек етакчи етишмаяпти.

Маълумотларга кўра Ибрагимовичнинг қайтиши яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Милан” ҳам Ибрагимовични ортга қайтариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум МЛСда жами 25та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 21 марта ишғол қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!