Ана холос! Қатар ЖЧ-2022нинг ягона мезбони бўлмаслиги мумкин

ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг сўзларига кўра агар ЖЧ-2022да иштирокчилар сони 48тага етказиладиган бўлса, айрим ўйинлар Қатар мамлакатидан ташқарида ҳам ўтказилиши мумкин.

“Қатарда 8 та стадион мавжуд ва улар 32 та терма жамоа иштирокидаги жаҳон чемпионатига мослаб тайёргарлик кўришмоқда. Ўша 8 та стадионда 48 та терма жамоа иштирок этадиган турнирни ташкиллаштириш осон эмаслигини англаш учун Эйнштейн бўлиш шарт эмас.

Шу боис биз айрим ўйинларни Қатардан ташқарида ўтказиш масаласида изланишимиз керак. Бу бизга қўшимча қийинчиликлар келтириб чиқаради, албатта.

Иштирокчилар сонини ошириш масаласи эса дўстона ва очиқ муҳитда муҳокама қилинади. Агар бу иш амалга ошса, қувонган бўлардим”, - дейди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги мундиал 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!