
Ана холос! Рўзиқул Бердиев истеъфога чиқишга тайёр, агар...
“Насаф” клубининг муаммолар гирдобида қолганидан хабарингиз бор. Шу сабабли ҳам қаршиликлар биринчи босқичдан кейин кучли олтиликка кира олишмади. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса бир қатор етакчиларнинг кетганига қарамай, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиляпти. Аслида уни яхши савияли мутахассис эканлигига шубҳа йўқ. Бунга эришган натижалари орқали ҳам амин бўлиш мумкин. 2011 йили ОФК Кубоги қўлга киритилганида у ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.
Бош мураббий сифатида эса чемпионатимизда 4 та бронза ва 1 та кумуш медал қўлга киритилди. Шунингдек, яна бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. 4 марта эса Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. 3 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган Бердиев 5 марта Осиё Чемпионлар лигасида “Насаф” бош мураббийи сифатида иштирок этди. Шу билан бирга у ўтган йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози, унвони билан тақдирланган. Хуллас, барча мухлисларнинг меҳрини қозона олган мутахассис эндиликда ўз жамоаси билан ўта мушкул аҳволга тушиб қолган. Бердиевнинг сўзларига кўра агар унинг истеъфоси "Насаф"га ёрдам берса, у бу ишни қилишга тайёр.
SPORTS.uz муҳбирининг Рўзиқул Бердиев билан уюштирган қизиқарли суҳбатини бироздан сўнг сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин. Биз билан қолинг!
Фикрлар