Ана холос! Санчес яна "Арсенал"га қайтиши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Манчестер Юнайтед"да тўп сураётган собиқ ҳужумчиси Алексис Санчесни яна ортга қайтариши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Унга кўра агар 29 ёшли чилилик футболчи МЮ сафида олаётган маоши камайишига рози бўлса, “канонирлар” уни қишдаёқ ўз сафларига қайтариб олишга тайёр. Таъкидлаш керакки, унинг “қизил иблислар” сафидаги йиллик маоши 22,5 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Санчес “Арсенал” сафида 2014-2018 йилларда тўп сурган ва бундан роппа-роса бир йил муқаддам 34 млн евро эвазига МЮга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!