Ана холос! “Тошкент дербиси” “водий дербиси”ни ортда қолдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

9-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 70754 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 11792ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Тошкентдаги “Локомотив” – “Пахтакор” қарама-қаршилигини кузатди – 19100. Турнинг яна бир марказий тўқнашуви “Навбаҳор” – “Нефтчи” баҳсини 16600 ишқибоз шоҳидига айланди.

Энг кам мухлис эса Бекободдаги “Металлург” – “Бухоро” баҳсида қайд этилди – 4717.

Наманганда ўтган беллашувларда мезбонлар ҳар доим бошқа вилоятдаги ишқибозларни стадионга ташриф буюриш борасида ортда қолдиришаётганди. Аммо бу гал “Тошкент дербиси” “водий дербиси”ни ортда қолдирди.

Қуйида тўққизинчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Локомотив” – “Пахтакор” 0:0. 19100 томошабин.

“Навбаҳор” – “Нефтчи” 1:1. 16600 томошабин.

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” 0:1. 11072 томошабин.

“Қизилқум” – АГМК 3:0. 10453 томошабин.

“Насаф” – “Сўғдиёна” 1:2. 8812 томошабин.

“Металлург” – “Бухоро” 2:1. 4717 томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!