Ана холос! Хамес Родригес терма жамоага чақирилмади

  • 30 август, 2018, 11:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Колумбия терма жамоасининг яқинлашиб келаётган ФИФА кунларидаги Венесуэла (7 сентябрь) ҳамда Аргентина (12 сентябрь) терма жамоаларига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинларига чақирилмади.

Tecno

Колумбия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Артуро Рейеснинг сўзларига кўра мураббийлар штаби 27 ёшли футболчига ўзини тиклаб олиши учун бироз дам беришга қарор қилган.

“Биз ҳозир уни чақиришнинг вақти эмас деб ҳисобладик. Унинг тезроқ соғайиб, спорт формасини тиклаб олишига имкон бермоқчимиз”, - дейди Рейес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!