Ана холос! Харри Кейн "Боруссия" Дортмундга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн кеча АПЛнинг 22-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” етакчиси ушбу жароҳат туфайли Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Боруссия” Дортмундга қарши илк учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Унинг қачон сафга қайтиши эса ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Маълумот учун, “Тоттенхэм” – “Боруссия” клублари ўртасидаги илк учрашув 13 февраль куни Лондонда, жавоб баҳси эса 5 март куни Дортмундда ўтказилади.
Фикрлар