Анчелотти "Бавария"даги икки шогирдини "Наполи"га олиб келмоқчи

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Бавария"нинг икки етакчи футболчисини ўз жамоаси сафида кўрмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра италиялик тажрибали мутахассис янги жамоасига ҳимоячи Жером Боатенг ҳамда ярим ҳимоячи Артуро Видалларни жалб этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Боатенгнинг немис гранди сафида қолиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Видаль эса ўз омадини яна А Серияда синаб кўришга қарши эмас. Уни “Ювентус” ҳам ортга қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!