Анчелотти Ди Марияни "Наполи"га олиб келмоқчи

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария фаолиятини Италияда давом этириши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, "Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти хавбек билан телефон орқали ушбу кўчиб ўтишни амалга ошириш ҳақида суҳбат олиб борган. Эслатиб ўтиш жоизки, Ди Мария ва Анчелотти Мадриднинг "Реал" клубида бирга фаолият олиб боришган.

Анхель ПСЖда 10 миллион евро даромад топади, бу эса ушбу трансферни амалга оширишдаги тўсқинлик қиладиган ягона кўрсаткичдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!